2024 йил 4-июн куни марказимиз режасига киритилган юқори технологик операциялар ўтказиш, болаларда буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини марказда жорий этиш учун дунёнинг энг нуфузли тиббиёт ташкилотларидан бири саналган Белоруссия Республикаси “Нефрология, Буйрак алмаштириш терапияси ва трансплантология маркази” раҳбари тиббиёт фанлари доктори, профессор Олег Валентинович Калачик ни ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида мутахасисга Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Лутфулло Саъдуллаевич Махманов ва марказ трансплантологи Шерали Сафарович Норқузиевлар ҳамкорлик қилишди.
Олег Валетинович Калачик ҳозирги кунда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахасислари билан тарнсплантология соҳаси буйича бирга фаолият олиб бормоқда. Эндиликда бу операцияларни болалар амалиётига тадбиқ этиш учун бизни марказга ташриф амалга оширилди.
Ташриф давомида мутахасислар марказ билан танишишди. Марказда амалга оширилаётган замонавий текшириш ва даволаш усуллари билан қизиқишди. Марказ бош врачи Маматқул Қурбонович Азизов, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Лутфулло Саъдуллаевич Махманов, марказ трансплантологи Шерали Сафарович Норқузиев ва бизни марказдан шу соҳада фаолият олиб бораётган нефрологлар, болалар хирурглари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Келгуси режалар буйрак трансплантацияси соҳасидаги долзарб муаммолар, уларни ечими буйича фиклар алмашинилди.
Ташриф якунида марказлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзолашга келишиб олинди, мутахасисларни малака ошириши, маҳорат дарслари, операцияларни ўтказиш бўйича аниқ келишувлар амалга оширилди.